Фейсбукдаги “Халқ дарди” гуруҳида йўлланган мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий жавоби
Мурожаат йўллаган фуқаро айни пайтда ўзи ижарада яшаб турган хонадондан ижара ҳаққини тўламагани туфайли хонадон эгаси томонидан чиқариб юборилгани аниқланди.
Маҳалла мутасаддилари томонидан фуқарога бир неча бор ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилган.
Қўқон шаҳар ҳокимининг қабулида мурожаат ҳам қилган фуқаро Ободонлаштириш бошқармасига ишга жойлаштирилган.
Фуқарони оилавий ётоқхонадан жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Маҳалла мутасаддиларининг берган маълумотига кўра фуқаро фарзандларининг хонадонида тунаб келмоқда.