Yak. Apr 28th, 2024

Шаҳримизда томошабоп спорт туризми соҳасини ривожлантириш мақсадида ўтказилган дрифт-шоу ва ноёб авто-мото техникалар кўргазмаси ноқулай об-ҳаво шароитларига қармасдан минглаб иҳлосмандларни жалб этган аншлаг томошага айланди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар туризм ва спорт бўлими сайъ-ҳаракатлари билан тез фурсатда дрифт-аренага айлантирилган майдонда бўлиб ўтган шоуни тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Хуршиджон Ахмедов, Авто-мото туризм ассоциацияси раиси Отабек Олимжоновлар иштирокчиларни муборакбод этдилар.

Тантанали тадбирда Қўқон авто-мото спорт клуби Ўзбекистон Авто-мото туризм ассоциацияси қабул қилингани эълон қилинди. Қўқон авто-мото спорт клуби, Тожикистон ва Қирғизистондан келган иштирокчиларга ассоциациянинг кубоги тантанали равишда топширилди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки бу каби шоуларда иштирок этиш катта тажриба, жисмоний тарбия ва маблаға талаб этади. Ҳар бир дрифт учун битта шиналар тўплами талаб этилади.

Ретро автомобиллар, ажойиб услубда тюнинг, аудо тизимлари апгрейд қилинган машиналар ва мотоцикллар шоуга келган минглаб томошабинларга кўтарикни кайфият ва унутилмас туйғуларни туҳфа этди.