Yak. Iyul 14th, 2024
Маруфжон Усмонов Бахтиёржон Жўраевга дам олиш масканига йўлланма ҳадя этиб, тўн кийгизди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 5-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фахрий ўқитувчиси, мохир педагог ва фортепианочи Бахтиёржон Жўраевни 66 ёшлик юбилейи билан муборакбод этди.

 

Қўқон муҳитида етишиб чиққан иқтидор соҳибини ёш авлодни тарбиялашдаги улкан ҳиссасини эътироф этиб, келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади. Маруфжон Усмонов Бахтиёржон Жўраевга дам олиш масканига йўлланма ҳадя этиб, тўн кийгизди.