Shan. Apr 20th, 2024
Шаҳар ҳокими аҳоли билан суҳбатда бўлиб, таклиф ва илтимосларни тинглади

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳар кўзи ожизлар жамиятига қарашли ҳудуд, бинолар, кўпқаватли уйларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

 

Айни пайтда, кўпқаватли уйларнинг томлари, кириш қисмлари таъмирланмоқда. Жамият биноси ташқи фасади ва хоналарда ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу кунгача, кўпқаватли уйлар атрофидаги ички йўлларнинг асфальт қопламаси, ертула ва оқава тизимлари янгиланди. Тез кунда болалар майдончасини таъмирлаш ишлари бошланади.

 

Шаҳар ҳокими мутасаддиларга қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берди. Аҳоли билан суҳбатда бўлиб, таклиф ва илтимосларни тинглади.