Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ўтказилаётган Марказий Осиё ёшлар форуми доирасида Фарғона вилояти бўйлаб бўлиб ўтаётган саёҳати доирасида Тожикистон Республикаси ҳукумати ёшлар ва спорт ишлари қўмитаси делегацияси бугун Қўқон шаҳрига ташриф буюрди.
Ўрда майдонида меҳмонларни Ёшлар агентлиги Қўқон шаҳар бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар расмийлари кутиб олдилар.
Худоёрхон Ўрдаси билан яқиндан танишган меҳмонлар, Қўқон шаҳрининг бой тарихи, маданияти ва санъати билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Ташриф доирасида меҳмонлар Қўқонлик мутасаддилар билан ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича фикр алмашиб, ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.