Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов аралаш жанг санъати бўйича Махмуд Муродов халқаро турнирининг тантанали очилиш маросимида барча иштирокчиларни қутлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ҳусусида тўҳталиб ўтди.
Тадбир ташкилотчиларининг берган маълумотларига кўра, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этишга қаратилган мусобақаларда мамлакатимиз спортчиларидан ташқари Россия, Чехия, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган жангчилар иштирок этмоқдалар.
Марказий стадионда ўтказилаётган мусобақаларни минглаб ҳамшаҳарларимиз томоша қилдилар.