Chor. Iyun 19th, 2024

Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мутасаддилари, секторлар раҳбарлари, мурожаатлардаги масалаларга алоқадор бошқа масъул раҳбарлар иштирокида ўтказилган қабулда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш чораларини кўрди.

 

Моддий ёрдам, фуқаролар саломатлиги масалалари, уй-жой шароитини яхшилашга доир муаммолар, тадбиркорларнинг мурожаатлари тезкорлик билан кўриб чиқилиб, ижро учун масъулларга топшириқлар берилди. Ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддилар бириктирилиб, шаҳар ҳокимининг назоратига олинди.