Maxsus imkoniyatlar

Ekran o‘lchami:

50 %

Shrift o‘lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...

192025-05-11 00:23

Хотира абадий, хотира муқаддас! Қўқон шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидан хабар олинди

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Қўқон шаҳридаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Зикрилло Рўзматов, Қўқон шаҳар Мудофаа бўлими бошлиғи Қаххоржон Тошпўлатов, Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Анваржон Парпиев, Миллий Гвардия қўшини зобитлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари қахрамонлик ва матонат тимсоли бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шарафли орден ва медаллар соҳиби Усмонжон Раҳимовдан хабар олиб, байрам совғаларини етказдилар. Самимий мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мавжуд муаммо ва масалалар билан ҳам қизиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди. Усмонжон Раҳимов эътибор учун самимий миннатдорчилигини изҳор этиб, юртимизга тинчлик, Юртбошимизга омонлик тилаб, дуолар қилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz