Қўқон шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактабидаги дарс жараёни хусусида ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг
РАСМИЙ БАЁНОТИ
Қўқон шаҳар Халқ таълими бўлимининг берган маълумотига кўра, ўз ишига совуққонлик билан ёндашган ўқитувчига интизомий чоралар кўрилди.
Маълум бўлишича, видеода тасвирланган ўқитувчи- Ш. Буваматова 2019 йил сентябрь ойида касб-хунар коллежидан мактабга ишга ўтганлиги туфайли ўқувчиларга ўз фани бўйича етарли даражада билим етказиб бера олмаган.
Ўқитувчи томонидан йўл қўйилган камчиликлар юзасидан унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.
Мактабдаги ўқув жараёни ва ўқитувчини ўқув соатлари юзасидан ўз вазифасига нисбатан эътиборсизлик билан муносабатда бўлганлиги учун ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Тўхтабоевага нисбатан ҳам интизомий жазо чораси қўлланилди.
Таълим самарадорлигини мониторинг қилиш ишларига назорат кенгаши аъзолари ҳам жалб этилган. 16-умумий ўрта таълим мактабидаги дарс жараёнлари Халқ таълими бўлими томонидан алоҳида назоратга олинди.
Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати