Shan. Iyul 20th, 2024

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти болалар ўпка ва суяк сили санаториясининг беш нафар даволанувчиларида ботулизм касаллиги аломатлари аниқланганлиги юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг
РАСМИЙ БАЁНОТИ

21 ноябрь 2019 йил куни кеч соат 16:30 да Қўқон шаҳридаги Вилоят болалар силга қарши кураш диспансерининг беш нафар даволанувчисида “Ботулизм” касаллиги аломатлари юзасидан юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилган чуқурлаштирилган текширувлар натижасида бу ўқувчиларда “Ботулизм” ташхиси ўз тасдиғини топмади.

Эпидемиологик суриштурувлар натижасида бир нафар ўқувчи 21 ноябрь 2019 йил куни соат 12:00да онаси томонидан келтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини пала-партиш истеъмол қилиши натижасида ошқозон фаолиятини алиментар бузилиши ҳолати кузатилгани аниқланди. Қолган тўрт нафар ўқувчилар бемор билан бирга овқатланганлиги сабабли мулоқотдаги сифатида тиббий назоратга олинган.

2019 йил 22 ноябрь куни соат 8:00 ҳолатига ушбу болалар бир кун шифокор назоратида бўлдилар, уларда хеч қандай клиник белгилар кузатилмаганлиги сабабли ўзлари даволаниб ўқиётган муассасага қайтарилдилар.

Бир нафар беморга “Менингоэнцефалит” ташхиси қўйилиб, иккинчи даражали ҳамрох: ”Суяк сили, камқонликни ўрта даражаси” ташхиси билан даволаш стандартларига мос равишда муолажалар олиб борилмоқда. Ҳозирда беморнинг ҳолати қониқарли, хушида, саволларга аниқ жавоб бермоқда.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати