Yak. Iyun 23rd, 2024

Куздан қишга ўтиш муносабати билан шаҳримиз кўчалари ва кўп қаватли уйлар худудларини хазонлардан тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Кенг кўламли ишларда шаҳар ҳокимлигининг Ободонлаштириш бошқармаси, Тоза ҳудуд ДУК, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг 30 дан ортиқ техника воситалари ва 360 нафар ишчи-хизматчилари иштирок этдилар.

Умумий ободонлаштириш майдони 15000 квадрат метрни ташкил этди, 224 тоннадан зиёд хазон ва чиқиндилар олиб чиқиб кетилди ва утилизация қилинди.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш шаҳар бўлими мутахассислари томонидан аҳоли ва МФЙ раислари билан хазонларни ёқмаслик ва шаҳар экологиясига зарар етказмаслик юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.