Dush. Iyul 22nd, 2024

Қўқон шаҳрида таҳсил олаётган барча талабалар инглиз тилини ўрганадилар.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҚДПИ талабалари ҳамда ўқитувчилари билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан хорижий тилларни ўрганиш учун яратилган кенг имкониятлар, қонунчилигимизга асосан давлат идораларида хорижий тиллар бўйича халқаро сертификатга эга хизматчилар учун меҳнатга ҳақ тўлашда яратилган имтиёзлар, миллатлараро мулоқот, интернет ва илм-фан тилига айланган инглиз тилини ўрганишнинг долзарб эҳтиёжи хусусида маълумот берди.

Қўқон шаҳар ҳокими барчани инглиз тилини халқаро стандартлар даражасида ўрганиш, инглиз тили таълим жараёнига халқаро стандартларни жорий этиш юзасидан кўрсатмалар берди.

“Халқаро сертификатга эга ўқитувчи ва талабаларни шаҳар бюджети ҳисобидан хорижий мамлакатларга малака оширишга жўнатамиз”, деди шу жумладан, Маруфжон Усмонов.