Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла, таълим тизими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, хорижий тилларни ва хусусан инглиз тилини ўрганишга, ёшларни инглиз тилини халқаро стандартлар даражасида ўрганишга тарғиб этиш, ёшлар ўртасида замонавий илм-фан ютуқлари, интернет ва технологиялардан фойдаланиш кенг тарғиб этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ҳар битта маҳаллада 10 дан зиёд IELTS сертификатига эга ёшлар бўлиши шарт. Инглиз тилини халқаро стандартлар асосида ўқитишга қаратилган хусусий таълим лойиҳалари учун ажратиладиган бинолар устидан ижара ҳақи тўланмайди», деди Қўқон шаҳар ҳокими.
Масъулларга кўчалар номи, корхона, идора, ташкилотлар номланишини акс этган ёзувларни инглиз тилидаги таржимаси ҳам жойлаштириш вазифаси юклатилди.