Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Dush. Noy 4th, 2024

Мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мамлакатимизда аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, шаҳримизда ўтган давр мобйнида, имтиёзли кредит ва субсидилар асосида ўз фаолиятини бошлаган минглаб аёллар хусусида маълумот берди.

Маруфжон Усмонов одоб-аҳлоқ, таълим-тарбия, миллий урф-одатларимиз, жамиятимиздаги салбий иллатлар хусусида ҳам фикр юритиб, оилада фарзанд тарбияси билан кўпроқ машғул бўлган хотин-қизларни ушбу масалаларга эътибор қаратишга чақирди.

Қўқон шаҳар ҳокими Хитой Халқ Республикасига қилган хизмат сафари давомида тадбиркорлик, таълим, маърифат соҳасида ўрганган тажрибаси билан ҳам ўртоқлашди.

«Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳар бир инсон инглиз тилини мукаммал билиши-замон талаби. Ўқув марказлари ташкил этиб, халқаро стандартлар даражасида таълим берадиган бизнес вакиллари учун бўш бино ва иншоотлар бепул ажратиб берилади!», деди Маруфжон Усмонов.

Тадбир сўнггида мутахассислар тадбиркорларга қонунчилигимизга асосан яратилган имконият ва имтиёзлар хусусида ҳам маълумот берилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Click to listen highlighted text!