Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Шошилинч тиббий ёрдам марказида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасини ўрганди

Сўнгги йилларда марказ энг замонавий тиббий жихозлар ва ускуналар билан таъминланди.

Хусусан, магнит резонанс томография ускуналари аҳолига 24 соат режимида бепул хизмат кўрсатмоқда.

Беморлар ички органларига етказилган шикастлар, ўсма ва сурункали касалликлар, ички қон кетиши каби ҳолатлар 5 дақиқа ичида аниқланиб, тўғри ташҳис қўйиш ва тезкорлик билан тиббий чора кўришга имкон бермоқда.

Жонлантириш бўлими ҳам жахон стандартлари андозалари асосида жихозланди. Маруфжон Усмонов мутахассислар билан мулоқот қилиб, мавжуд муаммо-масалалар билан қизиқди.