Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 45-«Ашурали Зохирий» маҳалласида фуқароларга экин экиб, даромад қилиш учун ажратилган ер майдонларини кўздан кечирди. Ушбу маҳаллада авваллари қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдонлари талайгина. Айни пайтда пахта етиштирилган ерларда сердамромад мевали дарахтлар экилмоқда. Ер майдонларидан самарали фойдаланиш ёрдамида фуқаролар фаровонлигини ошириш тажрибаси Қўқон шаҳрининг барча ҳудудларида кенг қўлланилмоқда.