Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими 23-мактаб ўқувчилари билан мулоқот қилди.

Маруфжон Усмонов математика тўгарагида қатнашаётган болажонлар билан суҳбатда бўлиб, билим ва кўникмаларини синаб кўрди.

Шаҳар ҳокими одоб-аҳлоқ, жамиятда ўзини тутиш қоидалари, таълим-тарбия масалаларида ўз фикрини билдирди.

Интерактив фаол услубда ўтказилган мулоқот чоғида болажонлар мазза қилиб яйраб, ўйнадилар.

Мулоқот жонли эфирда Қўқон шаҳар ҳокимлигининг инстаграм саҳифаларида узатиб борилди ва юзлаб ҳамшаҳарларимизнинг эътирофига сабаб бўлди.