Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов саноат бозорлари ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди. Мутасаддиларга бозор ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, кузатув камераларини доимий ишлашини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Шу ернинг ўзида фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ҳам ўрганилиб, мутасаддиларга уларни ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.

 

Шаҳар ҳокими бозор ҳудудида ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этган тадбиркорнинг фаолиятини ҳам ўрганиб, тикувчилик корхонасига ижтимоий рўйхатга киритилган ишсиз аёлларни жалб этиш юзасидан кўрсатмалар берди. Тадбиркорнинг муаммоларини ўрганиб, корхонани кенгайтириш бўйича мурожаатини ижобий ҳал этди.