Қўқон шаҳар давлат хизматлари маркази мутасаддилари шаҳримизда ўтказилган ҳатловларда имтиёзли уй-жой сотиб олиш истагини билдирган фуқаролар хонадонига ташриф буюриб, субсидия олиш тартиби, тақдим этилиши лозим ҳужжатлар хусусида маълумот бермоқдалар.
2021 йилда ДХМ ходимлари 250 дан зиёд хонадонларда бўлиб, 1 мартдан қабул қилиниши бошланадиган аризаларни тўлдириб, ипотека кредитининг биринчи тўловига субсидия олиш истагида бўлганларга информацион-ҳуқуқий кўмак кўрсатдилар.