Эртага 28 март куни, соат 10:00 да Халқ депутаталари Қўқон шаҳар Кенгашининг 71-сессияси ўтказилади.
Сессияда соғлиқни сақлаш, хусусан, тез тиббий ёрдам, кафолатланган бепул тиббий ёрдамни кўрсатилиши ҳолати юзасидан Қўқон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Комилжон Сирожиддиновнинг ҳисоботи:
Қўқон шаҳрини ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида электр таъминоти тизимини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари Обиджон Жўраевнинг ҳисоботи:
Қўқон шаҳридаги гоеграфик объектларга ном бериш ва қайта номлаш тўғрисида Қўқон шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси Дилфузахон Алимованинг ҳисоботлари депутатлар эътиборига ҳавола этилади.
Ҳамшаҳарларимиз сессия кун тартибига шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳалардаги таклифларини Қўқон шаҳар ҳокимлигининг https://t.me/KokandHokimBot расмий ботига йўллашлари мумкин.