Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Yak. Sen 8th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК директори Толибжон Бобоев, “Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш” ДУК директори Хушнуд Якубов, “Сув таъминоти ва оқава сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси” УК Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Рустам Ҳолиқназаровлар билан Қўқон шаҳридаги Усмон Носир, Фаробий, Мовароунахр, Алишер Навоий кўчаларидан ўтган 500 миллиметрлик магистрал ичимлик суви қувурини халқалаш масалаларини муҳокама этди.

Ушбу лойиҳадан кўзланаётган мақсад- шаҳримизнинг барча ҳудудларига зарур босимда ичимлик сувини етказиб беришдир. Натижада, айниқса ёз кунлари, айрим ҳудуларда, аҳолининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларига барҳам берилади.

Инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар 28 март куни бошланади.

Click to listen highlighted text!