Shan. Apr 27th, 2024

Намунали солиқ тўловчи унвонига эга маҳаллалар фуқароларининг табиий газ, электр таъминоти, йўл таъмири, ижтимоий инфраструктура билан боғлиқ масалалари биринчи навбатда ҳал этилади. Ер ва мулк солиғидан тушган маблағ маҳаллани ўзига сарфланади.

Қўқон шаҳрида мутасаддиларга “маҳаллабай ишлаш” бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, секторлар раҳбарлари маҳалла тизими, коммунал идоралар, мутасаддиларига қишки мавсумга юқори савияда тайёргарлик кўриш, аҳоли ўртасида коммунал қарздорликлар, ер ва мулк солиғи бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш, ёқилғи заҳирасини яратиш ва аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш бўйича кўрсатмалар бердилар.

Маруфжон Усмонов намунали солиқ тўловчи маҳаллалар челленджини эълон қилди. Челлендж натижасига кўра танлаб олинган 10 та маҳаллада барча ижтимоий муаммолар биринчи навбатда ҳал этилади.