Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида «Иссиқлик манбаи» корхонасига қарашли қозонхонани кўздан кечириб, мутасаддиларга Президентимизнинг «Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида модернизация қилиш ва ҳудуддаги қўп қаватли уйларни қисқа муддатда иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Аввал хабар берганимиздак, Қўқон шаҳридаги барча кўп қаватли уйлар эндиликда ҳудудий қозонхоналардан иссиқ сув ва иссиқлик энергияси билан таъминланадиган тизимга ўтказилади.
Когенерацион газ турбинаси технологияси асосида модернизация қилинадиган қозонхоналар 40% гача энергияни тежаш ва атроф муҳитга етказиладиган зарарни камайтиришга хизмат қиладилар.