Yak. Apr 28th, 2024

3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган жамоалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда Қўқон шаҳар Кар-соқовлар жамияти ғолибликни қўлга киритди.

Қўқон шаҳар ҳокими барча иштирокчиларни самимий муборакбод этиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан имконияти чекланган, ногиронлиги бор фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида яратилаётган имкониятлар ҳусусида тўхталиб ўтди.

Мусобақа ғолиблари ва барча иштирокчиларга Қўқон шаҳар ҳокимининг рағбатлантирувчи совғалари топширилди.

Тақдирлаш маросими сўнггида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва бир қатор мутасаддиларга имконияти чекланган фуқаролар, ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва қонуний манфаатларини таъминлашга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Респубикаси ногиронлар ассосциацияси Фарғона вилояти ҳудудий бўлимининг Ташаккурномалари топширилди.