Yak. Apr 28th, 2024

“Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти корхонаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда Қўқондаги маҳаллаларда аҳолининг дебиторлик қарздорлигини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Ҳудудгаз Фарғона” Қўқон филиали абонентлар бўлими ходимлари сони кўпайтирилди. Тўловларни қабул қилиш билан бир қаторда дебиторлик қарздорлик ҳусусида тезкор маълумот берилмоқда.

Қўқон шаҳрида аҳолини таббий газдан фойдаланишини тўлиқ олдиндан тўлаш тизимига ўтказиш мақсадида жойларда электрон автоматлашган ҳисоблагичлар ўрнатилиши давом этмоқда. Ушбу ишларга “Ҳудудгаз Фарғона” Қўқон филиали ходимлари қатори атроф-туманлардан ҳам мутахассислар жалб этилган.

“Намунали солиқ тўловчи маҳаллалар” челленджи доирасида “Толзор” маҳалласида олиб борилган тарғибот ишлари энг катта натижа берган ва табиий газдан бўлган 42 милион сўмдан зиёд дебиторлик қарздорлик бартараф этилган, айни пайтда “Чархини кўприги” маҳалласи аҳолиси газдан бўлган 72% қарздорлини тўлаб қўйган, сўнгги бир ой давомида “Қаймоқли гузар” маҳалласи 41 миллион сўм, “Урганжибоғ” маҳалласи аҳолиси қарздорлиги ҳисобидан 37 миллион сўм тушум қилган.