Шаҳримизда меҳмон бўлиб турган Ҳиндистон элчихонаси ва турли соҳа мутасаддилардан иборат делегация Қўқон шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида марказ фаолияти билан танишиб, шаҳримиз соғлиқни сақлаш соҳаси мутасаддилари билан мулоқот қилдилар.
Хусусан тиббиёт соҳасига ахборот технологияларини кенг жорий этиш, ташҳис қўйиш ва даволашда бир неча босқичдан иборат жахон стандартларини жорий этиш таклифлари билдирилди.