Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов меҳмонларни тиббиёт соҳасидаги янги лойиҳалар асосида барпо этилаётган нодавлат тиббиёт муассасалари билан таништирди.
Тадбиркорлар билан мулоқот чоғида тиббиётга жахон стандартларини жорий этиш, касалликларни барвақт аниқлаш борасида юқори технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама этилди.