Shan. Apr 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, таълим соҳаси мутасаддилари иштирокида меҳмонларни 14-давлат умумий ўрта таълим мактаби фаолияти билан таништирди.

Мактаб биноси, синфхоналар, ўқув дастгоҳлари ва кутубхона билан танишган меҳмонлар ўқувчилар учун яратилган шароитларга юқори баҳо бердилар.

Ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, таълим дастури, қўлланилаётган педагогик технологиялар билан қизиқдилар.