Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонасида ўтказилган тонгги штаб йиғилишида мутасаддиларга аҳолига электр энергиясини узлуксиз етказиб бериш, электр тармоқларидаги носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш, аҳоли билан ҳушмуомалада бўлиш, диспетчерлик хизмати фаолиятини юқори савияда ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб бердилар.

Маълумот учун: Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томонидан кузги-қишки мавсумга тайёргарлик доирасида

70 километр ҳаво тармоқлари ва 44 та трансформатор мукаммал таъмирланди.

140,7 километр ҳаво тармоқлари ва 102 та трансформатор жорий таъмирланди.

25 та таянч устунлари ўрнатилиб, 34 километрдан зиёд янги электр тармоқлари тортиб келинди.

243 километр ҳаво тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди.

128 та трансформаторларда фазалар тенг тақсимланди ва шаҳар электр тармоқлари корхонасида фавқулодда ҳолатлар учун трансформаторлар заҳираси яратилди.

Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов корхона ходимларини электр тармоқларига ноқонуний уланишлар тўғрисида мутасадди идораларга зудлик билан хабар бериш, ҳалоллик билан хизмат қилишга чақирди.