Dush. May 13th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Қўқонгаз” идораси эксплуатация бўлими мутасаддилари билан мулоқот қилиб, шаҳримизга келтирилган автоматлашган назорат электрон газ ҳисоблагичларини тез фурсатларда ўрнатиб бериш, табиий газдан ноқонуний фойдаланишга чек қўйиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида табиий газдан бўлган дебиторлик қарздорлигини бартараф этиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Маълумот учун: Қўқон шаҳрида “Ҳудудгазтаъминот” акционерлик жамияти томонидан етказиб берилаётган табиий газ ҳажмини назорат қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилмоқда. Биринчи босқичда шаҳардаги табиий газ таъминотини назорат қилиш тизими 4 та ҳудудга бўлинади. Асоссиз йўқотишлар аниқланган ҳудудлар янада кичик ҳудудларга бўлиниб, ноқонуний уланишлар ва (ёки) қувурлардаги носозликлар аниқланади ва бартараф этилади.

Секторлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов табиий газдан ноқонуний фойдаланаётган фуқаролар ва ушбу ҳатти-ҳаракатларни амалга оширишга кўмаклашган газ идораси ходимларига қатъий чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди.