Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари мутасаддиларга мавсумга юқори савияда тайёргарлик кўриш, ёқилғи ва озиқ-овқат заҳирасини яратиш, кўп қаватли уйлар подъездларидаги эшик ва ромлар ҳарорат герметикасини таъминлаш, бошқарув сервис компаниялари фаолиятини самарали ташкил этиш, фавқулодда хизматлар техникаси ва ускуналарини доимий таёйргарлик ҳолатида ушлаб туриш, жойлардаги коммунал муаммоларни ҳозирдан бартараф этиш бўйича кўрсатмалар бердилар.
Маълумот учун: Қишки мавсумга тайёргарлик доирасида Қўқонда 50 тонна қум, 3 тонна туз заҳираси яратилди. 40 га яқин махсус техник воситалар шай ҳолатга келтирилди. Ёғингарчилик, музлама, мавсумий фавқулодда вазиятлар бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилди ва 100 нафар ишчи-хизматчилар қишки мавсум олдидан махсус тайёргарликдан ўтказилди.
Маруфжон Усмонов маҳалла тизими мутасаддиларига ҳудуд ободончилигини таъминлаш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва «Яшил макон» лойиҳаси ижроси бўйича ҳам вазифалар белгилаб берди.