Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддиларга, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида, Ёшлар боғи ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, манзарали дарахтлар ва кўчатлар экиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
🎋 Айни пайтда, 500 дан зиёд липа ва лисидум кўчатлари келтирилиб, экиладиган ҳудудларда агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Ер майдонлари зарур ўғитлар ва микроэлиментлар билан бойитилмоқда. Ҳудди шундай дарахт ва экинлар шаҳримиздаги Туркистон кўчасида ҳам экилади.