Қўқон педагогика институтида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Фарғона вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ва бошқа мутасаддилар, олимлар ҳамда талабалар қатнашдилар.
🌟 Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан тарихимизни чуқур ўрганиш, буюк бобоканлонларимиз меъросини тиклаш ва кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилган ислоҳотлар. Қўқон шаҳрининг қадимги тарихи, маданияти, санъати ҳамда ҳунармандчилигини тиклаш ва ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Туризм ва маданий меърос вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар Академияси ва Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ашкил этилган конференцияда Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Жанубий Кореядан илмий доиралар вакиллари ҳам иштирок этдилар.