Ифторлик пайтида ош, нон ва муҳтожлар учун бозор-учар тўпламлари тарқатилди.
Қўқон шаҳридаги Мовароунахр, Турон ва Бурчилик кўчаларида жойлашган давлат ётоқхоналарида истиқомат қиладиган фуқаролар учун ифторликка ош дамланиб, тортиқ этилди.
Ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексалар ва кўп болали оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.
Аҳоли дуоларида эҳтиёжмандларга эътибор қаратаётган давлатимиз раҳбарига ўзоқ умр тилаб, самимий миннатдорчиликларини изҳор этдилар.