Sesh. Fev 27th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” давлат дастури ижроси бўйича штаб йиғилишида мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади.

 

Ҳусусан, дастур ижроси доирасида “Шикорбеги” маҳалласида 100 туп манзарали дарахтлар кўчатлари экилди.

 

“Зилол” маҳалласида яшил ҳудуд, автотураргоҳ ва очиқ ҳаводаги миллий маросимлар ўтказиш маскани қурилиши учун эски гаражларни демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда.

 

“Янги Чорсу” маҳалласида ижтимоий руйхатда турувчи аёлнинг хонадони янгитдан қуриб берилмоқда.

 

Қўқон шаҳар электр тармоқлари корхонаси томрнидан Туркистон кўчасида янги қурилган кўпқаватли уйларга янги ер ости электр кабели тортиб келинмоқда.

 

Шаҳар ҳокими дастур доирасидаги ишларни ўз вақтида, уюшқоқлик билан бажариш бўйича кўрсатмалар берди.