Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳридаги барча ижтимоий объектлардаги иситиш тизимлари давлат-ҳусусий шерикчилик асосида модернизация қилиниб, янги тизимлар ўрнатилганини аввалги хабарларимизда маълум қилган эдик.

Эндиликда Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида мутасаддилар ижтимоий объектларни назоратдан ўтказиб, иссиқлик тизимларида синовдан ўтказилганидан сўнг аниқланган муаммолар, мавжуд камчиликларни ўрганмоқдалар.

Ҳусусан, 13-давлат умумий ўрта таълим мактабида ҳам янги иссиқлик тизимининг тайёргарлиги, ёқилғи заҳираси, синфларни иситиш, деразаларга термоизоляция қоплаш бўйича олиб борилган ишлар кўздан кечирилди.

Маруфжон Усмонов ҳудуд ободончилиги, “Яшил макон” лойиҳаси ижроси, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратди.