Yak. Apr 28th, 2024

Волейбол, баскетбол ва енгил атлетика билан шуғулланиш учун ҳам шароит яратилади.

Айни пайтда янги замонавий спорт майдони лойиҳаси ишлаб чиқила бошлади. Қўқон шаҳар ҳокими мактаб ҳудудидаги бўш ер майдонидан ёшларни жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини ошириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида унумли фойдаланишни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Янги спорт майдони футбол каби оммабоп спорт турлари бўйича мактаблараро ва маҳаллалараро мусобақалар ўтказиш, янги иқтидорларни аниқлаш ва парвариш этишга хизмат қилади.