Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов меҳрибонлик уйида тарбияланган ёш фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги мурожаатини ижобий ҳал этди.
Маълумот учун: сўнгги бир ой давомида Қўқон шаҳрида 41 нафар “Ёшлар дафтарига” киритилган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.
184 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмак берилди, 34 нафар фуқарога субсидия асосида ишлаб чиқариш дастгоҳлари топширилди.
Автомобилларга хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият бритаётган фуқаронинг мурожаатига асосан унинг устахонаси ҳомийлик асосида таъмирлаб берилади.