Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Обод маҳалла» давлат дастурига киритилган 51-«Зилол» маҳалласида олиб борилаётган ишлар, ҳудудни ривожлантириш лойиҳаларини мутасаддилар билан муҳокама этди.
Айни пайтда, маҳаллада коммуникация тармоқларини ўтказиш ниҳоясига етказилмоқда, ички йўллар янгиланмоқда. Шу кунга қадар маҳалладаги кўпқаватли уйлар ҳудудида капитал таъмирлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, бордюрлар, уйларнинг кириш қисми таъмирланди, ертўлалар обод этилди.
Мутасаддиларга ҳудуддаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, ижтимоий объектлар қурилишини бошлаш бўйича кўрсатмалар берилди.