Yak. Apr 14th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокимлиги "Оналарга эҳтиром" фестивали ғолиби бўлди

Қўқон шаҳар ҳокимлиги Фарғона вилоятида ўтказилган “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этгани учун “Энг яхши ташкилотчи шаҳар номинацияси”да I даражали диплом билан тақдирланди.

 

Вилоятимиз бўйлаб ўтказилган фестивалда Қўқон шаҳридан 24 та йўналиш бўйича фидокор ва иқтидорли аёллар танлаб олинди. Ёшлар боғида ўтказилган тантанали тадбирда номинация ғолиблари Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов томонидан тақдирландилар.