Sesh. Apr 16th, 2024
Қўқон шаҳридаги мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ўзи таҳсил олган 6-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўтказилган сўнгги қўнғироқ тадбирида иштирок этди.

 

Шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

 

Маруфжон Усмонов битирувчиларни қутлаб, келгуси ҳаётларида улкан муваффақиятлар тилади, шаҳар миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга шаҳар ҳокимлигининг Ташаккурномаларини топширди.

 

Байрам тадбирида ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.