Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Пайшанба-«Ижтимоий ёрдам куни» доирасида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва маҳалла тизими мутасаддилари билан ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг муаммоларини хонадонбай ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрди.
Ҳусусан, 11-яшар болалар церебрал параличи билан ҳасталанган фарзандини тарбия қилаётган фуқаролар хонадонида бўлган Маруфжон Усмонов мутасаддиларга болани давлат тиббиёт муассасаларида реабилитация қилиш учун бепул йўлланма билан таъминлаш, Фарғона шаҳрида ўтказиладиган тиббий муолажаларга қатнаш ва яшаш ҳаражтлари учун моддий ёрдам кўрсатиш бўйича кўрсатмалар берди.
Қўқон шаҳар ҳокими фуқаролар билан самимий мулоқот қилиб, давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ижтимоий соҳада ташкил этилган янги тизим хусусида маълумот бериб, ижтимоий давлат деб эълон қилинган мамлакатимизда эҳтиёжманд фуқаролар шаҳар ҳукуматининг доимий диққат эътиборида бўлишини билдирди.