Shan. Iyul 20th, 2024

Фуқаролар муммоларини “хонадонбай” ўрганиш давомида Маруфжон Усмонов қўшиқ айтишда иқтидори бор имконияти чекланган ўсмирга санъат мактаблари мутасаддиларини бириктириб берди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, маҳалла тизими мутасаддилари ҳамроҳлигида ушбу хонадонга ташриф буюрган Маруфжон Усмонов муаммо-масалаларни комплекс ўрганди. Хусусан, хонадон эгаларининг ишга жойлашиш, муддати кечиктирилган кредитларни тўлаш бўйича мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

Имконияти чекланган ўсмирнинг илтимосига кўра унга ахборот технологияларини ўрганиш учун компьютер жамланмаси топширилади. Таълим ва соғлиқни сақлаш мутасаддилари, ижтимоий хизматлар марказига фуқародан доимий хабар олиб туриш вазифаси юклатилди.