«Президентимизга эътибор учун раҳмат!» дейди, «Афғонбоғ» маҳалласида истиқомат қиладиган ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаро. Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов унинг хонадонига ташриф буюриб, ижтимоий ёрдам тўпламларини етказди.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Инсон» ижтимоий маркази, Пенсия жамғармаси ва маҳалла тизими мутасаддилари билан биргаликда ташриф буюрган шаҳар ҳокими мавжуд муаммоларни ҳам ўрганиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.