Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Okt 9th, 2024

Давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига ташрифи доирасида берилган топшириқлар ижроси натижасида «Нурафшон» маҳалласи аҳолисининг кўп йиллик орзулари ушалди.

8,7 миллиард сўмлик лойиҳада 330 ўринли ўқув бинолари, спорт иншоотлари, футбол, волейбол майдончалари энг замонавий кўринишдаги мактаб қурилиши назарда тутилган.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла аҳолиси, қурувчилар билан ўтказилган мулоқот чоғида ушбу мактаб давлатимиз раҳбарининг таълим соҳасига қаратаётган эътибори, соҳадаги жадал ислоҳотларнинг амалдаги ифодаси бўлаётганини таъкидлаб ўтди.

Маҳалла фаоллари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Маруфжон Усмонов мактаб пойдеворига яхши ниятлар билан илк ғиштларни қўйди.

Маҳалла аҳли дуоларда юртимизга тинчлик, давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик, қурилиш ишларига қут-барака тиладилар.

Айни пайтда «Машъал» қурилиш корхонаси томонидан олиб борилаётган ишларда 50 нафар ишчилар ва 15 та махсус техника иштирок этмоқдалар. Қурилиш ишлари 2024 йилнинг Наврўз айёмига ниҳоясига етказилиши режалаштирилган.

Click to listen highlighted text!