Shan. Apr 27th, 2024

Қўқондаги Президент Халқ қабулхонасида бўлиб ўтган қабулда фуқароларнинг саломатлигини тиклаш, ижтимоий масалалар билан боғлиқ мурожаатлар, тадбиркорлик субъектларининг кредит тўловларини кечиктириш бўйича қилган илтимослари, эҳтиёжманд аҳоли вақилларининг уй-жой таъмирида ёрдам кўрсатиш бўйича қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилди.

Қабулда мурожаатлардаги муаммо-масалаларга алоқадор раҳбарлар ва маҳалла тизими мутасаддилари ҳам иштирок этдилар.