Shan. Apr 27th, 2024

Маҳалла тизими мутасаддилари, жамоат ташкилотлари, аҳоли фаровонлиги учун масъул барча идора-ташкилотлар масъуллари, ҳарбий хизматда ҳалок бўлганларнинг ота-оналари, имом-ҳатиб, отинойилар, маҳаллалардаги ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар, ногиронлиги бор шахслар, турли миллатлар вакиллари, нуронийлар, иштирокида бўлиб ўтган тадбирда эл-юрт учун дастурхон ёзилиб, мамлакатмизда ҳукм сураётган тинч-осойишта ҳаёт, ёшлар тарбияси, одоб-аҳлоқ, давлатимиз раҳбари бошчилигида турли соҳаларда жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ишлари хусусида суҳбат қурилди.

Дарҳақиқат, бир неча йил аввал ҳам бундай мазмундаги давраларни тасаввур этиш ҳам қийин эди. Сўнгги даврда дин ва виждон эркинлиги, миллий қадриятларимизни тиклаш ва кенг тарғиб этиш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди.

Ифторлик маросимида қилинган дуоларда ҳам ушбу ишлар эътироф этилиб, ёшларимизга офият, илмини зиёда қилиш, ота-оналарга фарзанд тарбиясида маъулият, ибодатда бўлганларга ҳусни-хулк, юртимиз иқтисодиетини ривожлантириш ва ривожланган мамлакатлар қаторига ўтиши, эхтиёжманд фуқаролар доимий даромад манбаига эга бўлиши ёшларимиз бахтли хаёт кечириши, нуронийларимиз узок йиллар умр гузаронликда умр кўриши, юртимизга омонлик, Юртбошимизга ўзоқ йилларга соғлик-саломатлик тилаб, истаклар билдирилди.