Dush. May 13th, 2024

Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаган шахсларга жамоат тарбиячиларини тайинлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан назоратсиз ва қаровсиз қолган ҳамда ҳуқуқбузарлик ёки ижтимоий хавфли қилмиш содир этган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш, шунингдек, уларнинг ота-онасига (ёки ўрнини босувчи шахсларга) вояга етмаган шахсларни тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланган.

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзоджон Рахимов, Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Азизбек Икрамов, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкатжон Акбаров ва Қўқон шаҳрида оталиққа олинган ёшлар тарбияси учун масъул идора ташкилотлар мутасаддилари иштирокида Қўқон шаҳрида ўтказиладиган Ёшлар форуми доирасида комплекс профилактика тадбирларини юқори савияда ташкил этиш масалаларини муҳокама этиб, масъулларга вазифалар белгилаб бердилар.