Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Pay. Okt 10th, 2024

 

 

Бугунги кунга қадар шаҳримиз аҳолисининг болалар боғчаларига бўлган эҳтиёжи 57 фоизга қондириб келинган бўлса, 28, 19-давлат мактабгача таълим ташкилотларининг ишга туширилиши билан ушбу кўрсаткич 60 фоизга етказилди. Қўқон шаҳрини 2020-2024 йилларда ижтимоий ривожлантириш дастурида белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши шу йили ушбу кўрсаткични 93-94 фоизга етказиш имконини беради.

 

 

28-ДМТТнинг тантанали очилиш маросимида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бошчилигида шаҳримиз фаоллари иштирок этдилар. Маруфжон Усмонов барчани янги мактабгача таълим ташкилоти ишга тушгани билан қутлар экан, тарбиянинг негизи бўлган мактабгача таълим ташкилотларини замон талаблари даражасида энг юқори савияда ташкил этиш, зарур анжомлар, малакали кадрлар билан таъминлаш энг устувор вазифаларимиздан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.

 

 

«Ҳукуматимиз томонидан таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътиборни Президентимизнинг Ал-Хоразмий номидаги мактабга ташрифи чоғида билдирган ғоялари, Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаларида белгилаб берилган вазифалар мисолида кўришимиз мумкин,» деди шаҳар ҳокими.

 

 

Бугун ишга туширилган 420 ўринли 28-давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ишларига мамлакатимиз бюджетидан Инвестиция дастури доирасида 6 миллиард 612 миллион сўм маблағ сарфланди. Таъмирлаш ишлари “Барака Файз” МЧЖ томонидан олиб борилди.

 

 

 

Шаҳар ҳокими янги боғчада болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишиб, мактабгача таълим жараёнини ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Маруфжон Усмонов боғча тарбияланувчилари томонидан намойиш этилган бадиий дастурни томоша қилди. Гуруҳларни кўздан кечириб, болалар билан савол-жавоб қилди.

 

 

 

350 ўринли 19-давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ишларига мамлакатимиз бюджетидан Инвестиция дастури доирасида 5 миллиард 231 миллион сўм маблағ сарфланди. Боғчанинг очилиш маросимида шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов таъмирлаш ишларини сифатли қилиб бажарган “Тўлабой ёғдуси ” МЧЖ раҳбари Орифхон Жўраевга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

 

 

 

«Оилаларнинг мустаҳкамлиги ва фаровонлигига эришиш учун хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш нуқтаи назаридан боғчалар билан тўлиқ таъминлаган ҳудудлар сонини кўпайтириш ва пировард мақсадда шаҳримиз аҳолисининг боғчаларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш муҳим аҳамиятга эга,» деди шаҳар ҳокими.

 

 

 

 

 

 

 

Маруфжон Усмонов боғчада болалар учун яратилган шароитлар; гуруҳлар, ошхона, спорт иншоотлари, миллий услубда қурилган болалар майдончаси билан танишди.

 

 

 

Шаҳар ҳокими боғча билан танишиш асносида кўргазмали намойишда иштирок этган таэквондо бўйича саралаш мусобақаси ғолиби, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритган 11-ДМТТ тарбияланувчиси Муҳаммадюсуф Муродов билан ҳам суҳбатда бўлди. Ёш спортчига келгуси мусобақаларда муваффақиятлар тилади.

 

 

Click to listen highlighted text!