Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Shan. Dek 7th, 2024

40-Нурафшон маҳалласида 4 та сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шаҳримизда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлиги учун масъул ташкилотлар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган йиғилишда долзарб чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни бартараф этиш, аҳоли ўртасида қонунга итоаткорлик, маънавий-ахлоқий нормаларга риоя этишни кенг тарғиб этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Маруфжон Усмонов аҳолининг ноқонуний ўқотар қуролларини ва совуқ қуролларини топширишга даъват этиш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш ва уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш юзасидан вазифалар белгилаб берди.

Йиғилишда кўтарилган масалалар юзасидан Қўқон шаҳар прокурори, адлия кичик маслаҳатчиси Улуғбек Ҳамдамов, Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Муҳиддин Жўраевлар ҳам ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Нурафшон” МФЙ ҳудудида яшовчи аҳолининг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган масалаларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Ҳусусан, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган 55 та хонадонда ўтказилган ўрганишлар натижасида 12 нафар фуқародан мурожаатлар келиб тушди.

Миришкор кўчасида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра аҳолининг коммунал идоралардан бўлган қарздорлигини тўлашда кўмаклашиш, мактаб ёшидаги болаларини мактабга боришини таъминлаш, ишга жойлаш, соғлиғини тиклаш учун бепул йўлланма ва дори-дармонлар билан таъминлаш, ётоқхонадан жой ажратиш учун навбатга қўйиш бўйича масалалари ҳал этиладиган бўлди.

40-Нурафшон маҳалласини кесиб ўтган Қияли сойда Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Сўх-Оқтепа ирригация тизими бошқармаси томонидан тозалаш ишлари амалга оширилиб, 180 тонна чиқинди ташиб кетилди ва сойнинг кўпригини таъмирлаш юзасидан лойиҳалаш ишлари бошланди.

Click to listen highlighted text!